Главная » 2014 » Март » 28 » Андижондан Тошкентга янги такси йўналиши қатнайди
15:51
Андижондан Тошкентга янги такси йўналиши қатнайди

Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги томонидан Андижон вилояти ҳокимлиги ва бошқа мутасадди идоралар билан биргаликда “Андижон – Тошкент” йўналишида йўналишли такси очиш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди.

 

“Андижон – Тошкент” йўналишли таксини йўлга қўйиш мақсадида март ойи бошида “Андижон автошоҳбекати”, “Узумзор” ва “Ғавс” автостантсияларининг ҳолати, ушбу стантциялардан “Андижон – Тошкент” йўналишида қатнаётган енгил автомобиллар сони Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги, маҳаллий ҳокимият ва мутасадди идоралар томонидан комиссия тартибида ўрганиб чиқилиб, пойтахт ва Андижон вилояти ўртасида йўналишли такси йўналишини очишга доир таклифлар маъқулланган эди.

 

Шу муносабат билан вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов раҳбарлигида шаҳарлар ва  вилоятлараро ва халқаро йўналишларни жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишни ташкил этиш масалалари бўйича идоралараро комиссия аъзоси, Агентликнинг меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи Г. Магай ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида “Узумзор” автостантсиясида йиғилиш ўтказилиб, автостанция ҳолатини йўловчилар ва автотранспортлар хавфсизлигини таъминлаш талабларига мувофиқлаштириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Зеро, таъкидланишича, ушбу автостантсия “Андижон – Тошкент” йўналишида йўналишли таксиларнинг Андижон шаҳридаги охирги бекати бўлиши режалаштирилмоқда. Шу боис ҳам “Узумзор” автостанциясини қисқа муддатларда “Йўловчилар автовокзаллари ва автостанциялари тўғрисидаги Низом” талабларига асосан 4-тоифага мувофиқлаштириш доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан йиғилиш қарори қабул қилди.

 

Идоралараро комиссия аъзоси Г.Магайнинг йиғилишда маълум қилишича, “Андижон – Тошкент” йўналишли такси йўналишини очиш учун зарур ҳужжатлар тез орада манфаатдор вазирлик ва идоралар ёрдамида белгиланган тартибда ишлаб чиқилади.

 

“Андижон – Тошкент” йўналишли такси йўналишининг ташкил этилиши енгил автомобиллар йўлкира баҳосидан сезиларли даражада кам нархда сифатли автотранспорт хизматидан фойдаланиш имконини беради. Қолаверса, профессионал ташувчи корхоналарда қатъий тартибда автотранспорт воситаларининг кунлик техник кўрикдан, ҳайдовчиларнинг эса кунлик тиббий кўрикдан ўтказилиши сифатли ва хафсиз автотранспорт хизмати ташкил этилишига омил бўлади.

 

Белгиланган тадбирларга кўра шу кунларда “Узумзор” автостанциясини талабларга мослаштириш бўйича ишлар жадал суръатларда бошлаб юборилган.

 

Просмотров: 540 | Добавил: ASILBEK | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: